Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдум куни олис ҳудуддаги фуқаролар учун автобуслар бепул хизмат кўрсатади
07:40 / 2023-04-30

Бугун эрта тонгдан барча ҳудудларда бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам овоз бериш жараёни бошланади.

Вилоятнинг олис ҳудудларида овоз бериш жараёнида қатнашувчиларга қулайлик яратиш мақсадида Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ташаббуси билан 100 тага яқин автобус ва 20 тага яқин микроавтобуслар ажратилди ва ҳудудларга жўнатилди.  Ушбу транспорт воситалари аҳоли учун бугун эрталабки соат 8:00 дан кечки 20:00 га қадар бепул хизмат кўрсатади.

Маълумот ўрнида овоз бериш жараёнлари Қашқадарё вилоятидаги 819 та маҳалла ҳудудида жойлашган 1002 та референдум ўтказиш участкасида бўлиб ўтади.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.