Жорий йилнинг 30 апрель куни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён — “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум бўлиб ўтади. Айни кунларда мазкур референдумга тайёргарлик кўриш жараёнлари қизғин паллада.
Шу муносабат билан бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўз ишини давом эттирди.
Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум участкаларини тузиш ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Қонун талабларидан келиб чиқиб, ушбу мажлисда мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда мазкур референдум участкалари 14-Тошкент шаҳар референдум округига бириктирилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига асосан 2023 йил 30 апрелда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикасининг референдумида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросидан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги қарор бир овоздан маъқулланди.
Шунингдек, мажлисда бир қатор маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/wD3kfl-EmB8" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Ўткир Алимов, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА