Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ребрендинг тадбири: “Микрокредитбанк” фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?
10:21 / 2022-08-28

Ребрендинг ривожланишига ўзига хос ёрдам беради, лекин у бренднинг олдига янада улуғвор режалар қўяда.

Яқинда – 26 август куни “Микрокредитбанк” ребрендинг тадбири ўтказгани ҳақида хабарлар кенг тарқалди. Бу банкнинг янада ривожланиш, мижозларга олдингидан ҳам кўпроқ қулай хизматлар кўрсатиш борасида ҳаракатларининг янги босқичга кўтарилаётганини англатади. Бу – яхши.

Банк логотипи ва шиори ўзгарди. Янги логотипда “М” ҳарфи акс этди. Бу “Микрокредитбанк”ни англатади. Ҳарфда яшил рангдаги белги бор. У тўғри танлов, барқарорлик, бирлик, муваффақият маъноларини англатади. Иккита кўк устунлар эса пойдевор рамзи саналади – мустаҳкам ишончни билдиради.

Логотипдаги рангларга алоҳида тўхталиш лозим. Яшил ранг ўсиш ва ривожланиш демак. Кўк ранг эса профессионаллик ва тараққиётни ифодалайди.

МКБАНК – янги бренд номи сифатида “Микрокредитбанк”нинг қисқа номланиши ҳисобланади. “МКБАНК – Фаровон ҳаёт пойдевори!”. Бу эса банкнинг янги шиори.

Юқоридаги қисқа шарҳдан кўриниб турибдики ушбу банк фаолиятида сезиларли ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Мижозлар олдида масъулият янада ортмоқда.

“Микрокредитбанк”нинг пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида ташкил этилган ребрендинг тадбирида иштирок этган меҳмонлар, журналист ва блогерлар, банкнинг фаол мижозлари янги логотип ва шиорга юқори баҳо беришди.

<iframe width="614" height="400" src="https://www.youtube.com/embed/N9aEj47ddqY" title="MKBANK - Logo animation (brandbook)" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Тадбирда банк бошқаруви раиси Ориф Бўтаевнинг трансформация жараёнларини янада жадаллаштириш, рақамли банк технологияларини жорий этиш, бу орқали банк хизматларининг сифати ва оммабоплигини оширишга қаратилган режалар ҳақидаги ахборотини йиғилганлар қизиқиш билан тинглади.

Банкнинг шу кунга қадар босиб ўтган йўли, амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Истиқболда банк фаолиятида кутилаётган ўзгаришлар, аҳолига тақдим этилаётган янги турдаги хизматлар, уни Ўзбекистондаги энг илғор банклардан бирига айлантириш йўлидаги стратегик ғоя ва режалар хусусида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, BRANDBOOK ва Манифест промо-роликлари намойиш этилди.

<iframe width="614" height="400" src="https://www.youtube.com/embed/zHKWAqlRJM8" title="MKBANK - Manifest" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Шу ўринда “Микрокредитбанк”нинг фаолияти ҳақида баъзи рақамларга тўхталиш ўринли. Ушбу банкнинг мамлакатимиз бўйича 71 та филиал, 91 та банк хизматлари марказлари, 150 та 24/7 кўринишидаги махсус кассалар, 143 та халқаро пул ўтказмалари шохобчалари, 155 та валюта айирбошлаш шохобчалари тармоғига эга. Ўрнатилган банкоматлар сони 2020 йилда 102 донани ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 529 тага етказилган.

Асосий кўрсаткичлар бўйича “Микрокредитбанк” республика банклари орасида 2020 йилдаги 12-ўриндан бугунги келиб 8-ўринга кўтарилган.

Тадбирида банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Акмал Ҳамидов банкнинг янги ривожланиш стратегияси, трансформация жараёнларининг бориши ҳамда 2022–2025-йилларда амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Яна бир муҳим янгилик – шу куни банкнинг расмий сайти ҳам янгилаган кўринишда ишга туширилди.

 

Реклама ҳуқуқи асосида