РБК: Евроиттифоқ Россияга қарши қўлланилган санкциялар қийматини 123 миллиард еврога баҳолади
ЕИ Россияга қарши қўллаётган санкцияларнинг саккизинчи пакети маъқулланганидан кейин барча савдо чекловлари қиймати тахминан 123 миллиард еврони ташкил этмоқда, деб ёзмоқда РБК Еврокомиссиянинг маълумотларига таяниб.
Нашрнинг ҳисоб-китобича, ушбу сумма ўтган йили Москва билан Евроиттифоқ ўртасида амалга оширилаётган барча товар ва хизматлар айланмасининг 40 фоизига тўғри келади.
Еврокомиссия маълумотига кўра, янги санкция Россия маҳсулотларини Европа Иттифоқига экспорт қилинишини қисқартиради. Ушбу чеклов 90 миллиард еврога баҳоланмоқда.
"ЕИнинг шу пайтгача қўллаган санкциялари натижасида Россияга 24 миллиард евролик маҳсулотлар ва технологиялар экспорт қилинмаган, энди эса у тахминан 30 миллиард еврога етди", – дейилади ҳисоботда.
Шунингдек, Еврокомиссиянинг таъкидлашича, ЕИнинг Россияга кўрсатилаётган хизматларига қўйилган эмбарго натижасида Москва яна уч миллиард евро йўқотган.