Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Райҳона Қодирова ҳам ярим финал остонасида баҳсдан чиқди
13:41 / 2021-08-03

Боксчимиз Райҳона Қодирова чорак финал босқичида амалдаги жаҳон чемпионига имкониятни бой бериб қўйди.

-60 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган боксчимиз бразилиялик Беатриз Феррейрага қарши рингга кўтарилди. Тажриба бобида рақибасидан анча устун бўлган Феррейра якунда ўз ғалабасини тантана қилиб, ярим финалга йўл олди.

Афсуски, бугун учинчи боксчимиз ҳам ярим финал учун кечган баҳсда Олимпиадани тарк этмоқда. Қолган вакилларимизга омад тилаб қоламиз, дейилади Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

 

ЎзА