Рахимов Феруз Мовлидиновичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Тақсимловчи электр тармоқларининг энергия самарадорлигини 20 кВ кучланишни қўллаш орқали ошириш” мавзусида
Рахимов Феруз Мовлидиновичнинг 05.05.01 – Энергетика тизимлари ва мажмуалари ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Тақсимловчи электр тармоқларининг энергия самарадорлигини 20 кВ кучланишни қўллаш орқали ошириш” мавзусидаги диссертацияси ҳимояси Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги PhD.03/27.09.2024.T.101.05 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 25 октябрь куни соат 13:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 200118, Бухоро шаҳри, Қаюм Муртазоев кўчаси, 15-уй.
Тел.: (+99865) 223-78-84, факс: (+99865) 223-78-84,
e-mail: info@bstu.uz