Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Равон Диёр”нинг харидоргир  маҳсулотлари
11:00 / 2025-11-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Ангор туманида фаолият юритаётган “Равон Диёр” МЧЖ қисқа вақт ичида маҳаллий бозор эҳтиёжини қондирувчи ишлаб чиқарувчилардан бирига айланди.

Тадбиркор тўлиқ ўз ҳисобидан 1,6 миллиард сўмга ташкил этган ушбу лойиҳа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун пластмасса саватлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона қуввати йилига 100 минг дона маҳсулот тайёрлаш имконини беради. Ҳозирда бу ерда 4 нафар ишчи фаолият юритмоқда.

Масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилган саватлар ички бозорда аллақачон ўз харидорини топган. Келгусида эса корхона маҳсулотларни хорижий давлатларга, жумладан қўшни мамлакатларга экспорт қилишни режалаштирмоқда.   

[gallery-26082]    

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ана шундай ташаббуси Сурхондарёда саноатни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли. 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА