French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рассомлар учун тоғда пленэр ташкил этилди
15:14 / 2025-07-22

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан рассомлар учун Чирчиқ дарёси қирғоқлари, Чорвоқ ва Хумсон тоғларида уч кунлик пленэр бўлиб ўтди.

Пленэр юртимизнинг бетакрор табиати, заминимизда етиштириладиган табиат неъматларини намойиш этиш, ёшларда Ватанга муҳаббат туйғусини юксалтириш мақсадида ташкил этилди. Унда Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари Олимжон Фозилов, Солий Қодиров, Роберт Ким, Турсинбай Жуманов, Фурқат Усманов, Тоҳир Шаймуродов, Бахтиёр Алимов, Рустам Мамбетов, ёш мусаввирлар Умида Имаматова, Ольга Хоречко ҳамда бир неча талаба-ёшлар қатнашиб, этюд чизишди.  

Этюдда рассомлар табиатнинг кўз илғар ва илғамас гўзалликларини, ҳайратланарли хусусиятларини жонлантиришди. Пленэр давомида рассомлар ижодий суҳбатлар уюштириб, чизилган этюдларни муҳокама қилиб боришди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА