Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рассел Бити: Ўзбекистон биржа савдолари соҳасида улкан ютуқларга эришган
16:12 / 2025-09-10

Чикаго товар биржаси (CME Group)нинг Осиё-тинч океани минтақаси бўйича бошқарувчи директори Рассел Бити Республика товар-хом ашё биржасига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида биржа раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ва жаҳон тажрибаси асосида савдо жараёнларини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди. 

Учрашув аввалида UZEX бошқаруви раиси Асадулла Қаюмов меҳмонга ташриф учун миннатдорлик изҳор этди. Унинг таъкидлашича, дунёнинг энг йирик товар биржаси билан ўрнатилаётган ҳамкорлик нафақат икки томонлама муносабатлар, балки мамлакатимизда бозор механизмларини янада ривожлантириш нуқтаи назаридан ҳам стратегик аҳамиятга эга.

Музокаралар давомида жаҳон биржалари саноатида кузатилаётган сўнгги тенденциялар ва истиқболлар кенг ёритилди. Шунингдек, икки биржа ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, халқаро тажрибани Ўзбекистон амалиётига жорий этиш, айниқса, электрон савдо ва деривативлар бозорида замонавий ечимларни татбиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади. 

Рассел Бити Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, жумладан биржа савдолари соҳасидаги ютуқларга юқори баҳо берди. Шу билан бирга, у маҳаллий мутахассислар ва савдо иштирокчилари учун ўқув дастурлари ташкил этишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

UZEX ахборот хизматига кўра, учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда биржа савдоларини такомиллаштириш ва ривожлантириш масалалари юзасидан муттасил маслаҳатлашувлар ўтказиб боришга келишиб олди. 

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА