Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Расмий тайинлов: Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
15:17 / 2023-06-02

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Шерзод Миржалилович Рабиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Рабиев 1984 йилда Сирдарё вилояти Ховос шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.  

Шерзод Рабиев шу кунга қадар Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.  

Маълумот учун: адлия вазири ўринбосарлари Актам Муҳаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифаларидан озод этилди.

 

ЎзА