Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Муаммо гўштнинг етишмаслигида эмас...
18:18 / 2020-03-31

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Олой бозори савдо расталарида тушга яқин қорамол ва майда мол гўшти тугагани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Олой бозори савдо расталарида тушга яқин қорамол ва майда мол гўшти тугагани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан олиб борилган кузатувлар давомида мазкур бозорга 120 килограмм мол гўшти, 150 килограмм қўй гўшти савдога чиқарилгани маълум бўлди.

Ўрганишлар давомида асосий муаммо сотувчиларнинг гўшт ташиш учун транспорт воситаларига махсус рухсатнома олишдаги жараён билан боғлиқлиги аён бўлди.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, карантин даврида махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган автотранспорт воситалари рўйхатига ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари ҳамда мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи автотранспорт воситалари киритилган.

Аммо ветеринария хизмати автотранспорт воситалари киритилмаган.

Бинобарин, ҳайвондан инсонга юқадиган юқумли касалликларнинг олдини олиш, сўйиш корхоналарида сўйиладиган чорва ҳайвонларини, савдо нуқталарида сотиладиган чорвачилик маҳсулотларини, бозорларда реализация қилинадиган ўсимликка мансуб озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш учун жойларда давлат ветеринария хизмати зарур.

Шундай экан, инсон саломатлиги учун давлат ветеринария хизмати кўрсатадиган субъектларнинг автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома берилса бу каби нохушликларнинг олди олиниши шубҳасиз!

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва
чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
Ахборот хизмати.