French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Расмий муносабат: Ҳисор давлат қўриқхонасида қор қоплони ўлдирилмаган
09:44 / 2023-05-02

Ижтимоий тармоқларда "Қашқадарё вилояти, Ҳисор давлат қўриқхонасида ноёб турдаги қор қоплонни отиб ўлдирилгани тўғрисида хабар тарқалди.

Ушбу хабар Табиат ресурслари вазирлиги масъуллари томонидан ўрганилди. Ўрганиш ишлари давомида ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, Ҳисор давлат қўриқхонасида ҳеч қандай қор қоплони овланмагани ёки отиб ўлдирилмагани маълум бўлди.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, қор қоплони Ҳисор давлат қўриқхонаси табиий мажмуаларида кам тарқалган тур ҳисобланади. Ҳозирги кунда у Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига, шунингдек, “Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисида”ги Конвенция (CITES)нинг 1-иловасига (йўқ бўлиб кетиш хавфи жуда юқори) киритилган.  

М.Тошқораева, ЎзА