Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Расмий муносабат: “Фарғона ҳокими тунги селекторга чақиртирган мактаб раҳбарлари аварияда ҳалок бўлди” сарлавҳали материал юзасидан
09:42 / 2019-10-02

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ижтимоий тармоқларда юқоридаги ном билан тарқатилган материал юзасидан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, дастлабки тергов жараёнида, 2019 йил 29 сентябрь куни соат 20.45ларда Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 25-сонли мактаб директор ўринбосари М.Д. “Нексия” русумли автомашинасини Қўқон шаҳри томон бошқариб кетаётиб, йўлни ўртасига ўрнатилган бетон тўсиқ устига чиқиб кетганлиги ва йўлни ёритувчи темир столбага урилиши натижасида автомашинага ўрнатилган газ балонидан ёнғин содир бўлганлиги аниқланган. Ёнғин натижасида автомашина ҳайдовчиси ҳамда олди ўриндиқда бўлган йўловчи Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 26-сонли мактабнинг директор ўринбосари У.Ш.лар воқеа жойида ҳалок бўлган. Орқа ўриндиқда бўлган йўловчилар Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 38-сонли мактаб директор ўринбосари Т.Л. ва Данғара тумани Халқ таълими бўлими қоровули М.Б.лар тан жароҳати олган ҳамда уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага жойлаштирилган. 

Ижтимоий тармоқда тарқалган маълумотларда Халқ таълими бўлими ходимлари вилоят ҳокимиятига кечки селектор йиғилишига чақиртирилганлиги кўрсатилган, бироқ ўрганишлар жараёнида шу куни, яъни 29 сентябрда Фарғона вилояти ҳокимлигида йиғилиш ёки селектор ўтказилиши белгиланмаганлиги, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисасига учраган ҳайдовчи ва йўловчилар ўзларининг шахсий юмушлари билан Данғара туманидан Қўқон шаҳрига кетишаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ
билан алоқалар бошқармаси.