РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдида фуқаролар билан юзага келган тартибсизликлар акс этган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада фуқаролар ўзларининг шахсий мурожаатлари билан вилоят ҳокимлиги биноси олдига норасмий манбаларга ишонган ҳолда, вилоят ҳокими қабули ўтказилаётганини айтиб, ушбу қабулда иштирок этиш мақсадида келганликлари маълум бўлди. Ушбу фуқаролар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганлиги учун тартибсизлик юзага келган.
Шу куннинг ўзида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев бошчилигида барча ўринбосарлар томонидан фуқаролар қабули ташкил этилди. Шунингдек, ушбу фуқароларга вилоят ҳокимининг қабули тасдиқланган жадвалга асосан ҳар ойнинг охирги шанба кунида ўтказилиши тушунтирилди.
Маълумот учун: Мурожаат билан келган аҳолининг мурожаатлари рўйхатга олиниб, ижросини таъминлаш мақсадида тегишлилиги юзасидан мутасадди ташкилотларга юборилди ва назоратга олинди.
Андижон вилояти ҳокимлиги
Матбуот хизмати