Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Расмий: Чироқчи туманидаги ёнғин юзасидан маълумот
18:20 / 2022-02-07

Бугун, 7 февраль куни соат 13:40 да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидан ўтган “Самарқанд – Қарши” автомобиль йўлининг 80 - километрида жойлашган газ тўлдириш шохобчасида “Камаз-53212” русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 13:47 да етиб бориб, ёнғин соат 13:49 да қуршаб олинган ва соат 14:10 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида юк автомобилининг салон ва борт қисми ёниб зарарланган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўрайди, – дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

ЎзА