Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
РАСМИЙ БАЁНОТ: Агар биз карантин тадбирларига риоя қилмасак ҳар биримиз бир ойда 406 кишига касаллик юқтиришимиз мумкин
12:05 / 2020-03-24

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков: 

– Аксарият давлатларда коронавирус инфекцияси бўйича вазият жиддийлашиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасида коронавирусга чалинган 49 фуқаро аниқланган. Коронавирус бўйича эпидемик нохуш ҳудудларга бориб келган ва касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлган 11 мингдан кўпроқ одамга карантин муддатини ўтаб, саломатлиги кафолатланганидан кейин уйига жавоб берилди. Шу бугунга келиб 20 мингдан кўпроқ фуқаромиз карантин муддатини ўтаяпти. Шифохонадаги беморларимизнинг аҳволи назорат остида. Умумий рўйхатга олинган беморларнинг 10 нафарида ўпка яллиғланиши, яъни пневмония белгилари кузатилган. Қолган беморларнинг аҳволи қониқарли. 

Ҳурматли ватандошлар! 

Ҳозир Ўзбекистонда карантин даври, чеклов даври. Бундан асосий мақсад, одамларнинг бир-бири билан мулоқотини кескин камайтириш, касаллик бир одамдан иккинчи одамга ўтишининг олдини олишдир. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотга кўра, агар биз карантин тадбирларига риоя қилмасак ҳар биримиз бир ойда 406 кишига касаллик юқтиришимиз мумкин. Шу боис, имкон қадар уйда қолинг, эҳтиёж бўлмаса кўчага чиқманг. Кўчага чиқиш зарурати бўладиган бўлса, эҳтиёт чорангизни қилинг: дока ниқобларни тақиб чиқинг, уйга қайтган заҳоти фарзандларингиз, оила аъзоларингиз билан кўришишдан олдин қўлингизни яхшилаб ювинг, гигиена воситаларидан фойдаланинг. Энг асосийси, тадбирларни ҳар биримиз масъулият билан бажаришимиз, карантин талабларига риоя қилишимиз керак. 

Баъзи бир давлатларда, жумладан, Канадада карантин тадбирларини бузганлик учун 15 йилгача қамоқ жазоси белгиланган. Ўзбекистонда жазо чоралари ўта кескин бўлмасада, ҳар биримиз масъулият билан ёндашамиз деган умиддамиз. Барчамиз тиббиёт ходимлари, жумладан, оммавий ахборот воситаларида берилаётган барча тавсия ва талабларга риоя қилишимиз керак. Акс ҳолда эпидемик жараён мураккаблашишига сабабчи бўлиб қолишимиз мумкин.