Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
РАСМИЙ: Ангренда дарахтларни ноқонуний кесган фуқаро жаримага тортилди
10:23 / 2022-01-18

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудида дарахтлар ноқонуний кесилганлиги ҳақида хабар тарқалди.

 Ҳолат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Ангрен шаҳар инспекцияси ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда  фуқаро И.З.га шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ диагностика маркази қуриш учун ер майдони ажратиб берилганлиги маълум бўлди. 


  Шунингдек, ўрганиш давомида фуқаро томонидан қурилиш остига тушган 3 туп манзарали дарахтлар тегишли рухсатномаларсиз, ўзбошимчалик билан шаҳар марказий шифохонасига кўчириб ўтказилганлиги аниқланди. 


 Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 1 қисмига асосан 1 млн. 350 минг сўм жарима белгиланди.

 ЎзА