Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақс жилолари – бола қувончлари
11:56 / 2022-06-02

Инсон умрининг кўрки ва мазмуни фарзанддир. Жажжи ва қалби беғубор болажонларни ардоқлаш, соғлом ўстириш, уларга таълим-тарбия бериш – келажак пойдевори.

Ўзбек халқи азал-азалдан болажон. Юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гувоҳи бўласиз. Фарзандлар кўзидаги қувончни кўриб, қалбингиз фахр ва ғурурга тўлади. 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистон давлат хореография академияси билан ҳамкорликда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Рақс жилолари – бола қувончлари” мавзусида маърифий-бадиий тадбир ўтказилди. 

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов ва Ўзбекистон давлат хореография академияси ректори, профессор Шуҳрат Тўхтасимовлар қайси бир мамлакат бўлмасин, агар унда болаларнинг шодон кулгилари янграб турса, бу юртнинг бугуни ҳам, эртаси ҳам, албатта, порлоқ бўлиши, ўсиб келаётган ёш авлодга меҳр ва эътибор кераклиги ҳамда ҳар бир инсоннинг ҳавас қилгулик болалиги бўлиши шартлигини таъкидлаб ўтишди. Зеро, бола шодлиги, унинг беғубор кулгиси нафақат ота-онанинг, балки бутун дунёнинг  қувончи сифатида эътироф этилади. 

— Кейинги йилларда юртимизда ёш авлод камолотига, унинг маънавий-эстетик тарбиясига давлат сиёсати даражасида эътибор берилмоқда, — дейди Ўзбекистон давлат хореография академияси катта ўқитувчиси Ҳулкар Ҳамроева. — Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йил 4 февралдаги “Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўқитишнинг замонавий ва илғор услубларидан кенг фойдаланиш, ўқувчилар иқтидорини ҳар томонлама  ривожлантириш, таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш, илмий тадқиқотлар натижалари бўйича маънавий-маърифий ва илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланган.  

Бу борада “Болалар рақслари” янги авлод дарсликлари муҳим аҳамият касб этади. Ахборот технологиялари асрида нафақат анъанавий босма  дарсликлар, балки 3Д тизимли  интерактив дарслик ва қўлланмалар, луғатлар ҳам тобора ривожланиб бормоқда. Зеро, ҳар бир фанни изчил ўрганишда  интерактив дарслик ва қўлланмалар билан ишлаш ижобий самара беради. Миллий рақсларимизда миллат ўзлиги, ўтмиши, орзу-умидлари акс этади.  Бугунги кунда Ўзбекистон давлат хореография академиясида ўзбек болалар миллий рақсларини тиклаш, вилоятлар кесимида болалар фольклор рақсларининг картотекасини яратиш борасида муҳим тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Мақсадимиз, болажонларимиз миллий рақсларимиз замиридаги миллий қадриятларимизни, халқимизнинг олижаноб фазилатларини, урф-одатларини ўргансинлар. Гўзаллик ва эзгуликни ҳис қилсинлар.  

“Истеъдод”, “Кўзмунчоқ”, “Гулдаста” болалар ансамблларининг рақслари даврага ўзгача шукуҳ бахш этди.  

“Мусиқа ва санъат муассасалари учун  “Болалар рақслари” фанидан 3Д тизимли интерактив ўқув-методик  қўлланмалар яратиш” амалий лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги  томонидан тадбир иштирокчиларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди. 

М.Комилова,  ЎзА