Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақобатни таъминлашга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари рағбатлантирилади
11:23 / 2025-10-24

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Рақобатни таъминлашга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига кўмаклашиш, уларни услубий қўллаб-қувватлаш, техник кўмак (грант ва молиявий маблағлар) тақдим этиш, ходимлар малакасини ҳамда ҳуқуқий билимларини оширишга қуйидагилар масъул органлар ҳисобланади: 

а) рақобатни ривожлантириш соҳасида - Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги; 

б) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида - Рақобат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги; 

Масъул органлар ҳар йили камида бир маротаба нодавлат нотижорат ташкилотларига ўзларига бириктирилган соҳаларда таҳлиллар ўтказиш, муаммоларни ўрганиш ва ўз ваколатлари доирасида бошқа тадбирларни ташкил этиш юзасидан бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан давлат ижтимоий буюртмалари бериб боради, нодавлат нотижорат ташкилотларини услубий қўллаб-қувватлаган ҳолда, уларнинг ходимларининг малакасини ошириш бўйича доимий кўмаклашади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида нодавлат нотижорат ташкилотларига: 

турдош хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишда, соҳага тажриба алмашиш учун уларнинг малакали мутахассисларини жалб этишда; 

нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишларини амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотларининг грантларини жалб этишда кўмаклашади. 

2027 йил 1 январга қадар тажриба тариқасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан дори воситалари ва тиббиёт хизматларини “сирли мижоз” ва чакана савдода назорат хариди тадбирлари ўтказилади. Бунда мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхати Рақобат қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Қарор билан Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайинлаш, реализация қилиш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини назорат қилишда “сирли мижоз” тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди. 

Ушбу Низом истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида дори воситаларини ва тиббий буюмларни дорихоналар томонидан чакана реализация қилиш тартибига амал қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш (тиббий диагностика, муолажа, дори буюриш) фаолиятини назорат қилишда “сирли мижоз” тадбирини ўтказиш тартибини белгилайди. 

“Сирли мижоз” тадбири мазкур Низомга мувофиқ мулкчилик шаклидан қатьи назар, дорихона ва тиббиёт ташкилотларига ташриф буюрган ҳолда ўтказилади. 

“Сирли мижоз” тадбирини ўтказиш тадбиркорлик фаолиятини текшириш ҳисобланмайди.

ЎзА