Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақобатга оид қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади
13:46 / 2023-03-02

Мамлакат ҳудудида товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш, рақобат муҳитини ҳимоя қилиш, товар, молия ва рақамли бозорларнинг самарали фаолият кўрсатишига шароит яратиш жуда муҳим.

Бу борада “Рақобат тўғрисида” (2012) ҳамда “Табиий монополиялар тўғрисида”ги (1999) қонунлар қабул қилинган.  

Мазкур қонунлар бирлаштирилиб, “Рақобат тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилди. Табиий монополия ва устун мавқега эга субъектларга қўйиладиган талабларнинг аксарият қисми бирхиллаштирилди.  

Сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида мазкур янги қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди.  

Қонунда рақобат соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгиланган. Яъни рақобатни ҳимоя қилиш, рақобатга қарши ҳаракатларнинг олдини олиш ва тўхтатиш, республика ҳудудида иқтисодий фаолият эркинлиги ва товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш, товар ва молия бозорларининг самарали фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш қамраб олинган.    

Бундан ташқари, қонун билан бир қатор янги, яъни монополияга қарши комплаенс, рақамли платформа каби тушунчалар киритилмоқда.  

Қонунда устун мавқени белгилашнинг янги мезонлари белгиланмоқда. Унга кўра, табиий монополия субъектлари ҳам устун мавқега эга субъектлар қаторига қўшилмоқда.  

Шу билан бирга, қонунда устун музокара кучи институти киритилиб, ушбу нормага кўра, битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ва нархни белгилашга бир  томонлама таъсир кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги сабабли бошқа субъектлар билан шартнома тузишда, уларда устун музокара кучи мавжуд, деб баҳоланиши белгиланмоқда.  

Тадбиркорлик субъектлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида қонунда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдамни баҳолаш тизими жорий қилинмоқда.  

Савдоларга доир рақобатни чеклашга қарши талаблар ва ўзаро боғлиқ бўлган иштирокчиларнинг бир вақтда савдо жараёнларида иштирок этишига тақиқлар белгиланмоқда.  

Шунингдек, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.  

Қонун рақобатга қарши ҳаракатларнинг камайишига, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришга ҳуқуқий асос яратади.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА