Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли технологиялар маркази ўқувчилар ихтиёрида
09:26 / 2021-10-18

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида Рақамли технологиялар марказининг фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур марказда малакали мутахассислар томонидан ёшларимиз компьютер саводхонлиги, веб-дастурлаш, веб-дизайн, график-дизайн, мобил иловалар яратиш, киберспорт, мобил робототехника, ахборот технологияларида инглиз тили ҳамда SMM (интернет маркетинги) билан ишлаш бўйича ўқитилади.

Яйпан почта боғламаси биносининг иккинчи қаватидаги хоналар туман ҳокимлиги томонидан қайта таъмирланган бўлса, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги уларни замонавий техник жиҳоз ва воситалар билан таъминлади. Энди бу ерда тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар" ва "Ёшлар дафтари” рўйхатларига киритилган фуқаролар ва уларнинг фарзандлари ҳам бепул тарзда компьютер саводхонлиги ва ахборот-коммуникация соҳасида дастлабки кўникмаларни эгаллашлари мумкин.

Тадбир иштирокчилари янги марказдаги шарт-шароитлар билан танишди. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Амити университети, Тошкент ахборот технологиялари университети каби нуфузли олийгоҳлар ректорлари ҳамда ушбу соҳанинг етук мутахассислари, дастурчилар туман ёшлари билан суҳбатлашиб, илк мастер-класс машғулотларини амалга оширишди.

 

М. Сулаймонов, ЎзА