French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли технологиялар даврида немис тилини ўқитиш
08:58 / 2020-11-28

Ўзбекистондаги Гёте институтида “Рақамли технологиялар даврида немис тилини ўқитиш” мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн анжуман ўтказилди.

Анжуман Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази, Германия Академик алмашув хизмати (ДААД)нинг “Dhoch3” таълим дастури, “Ўзбекистонда хорижий тиллар” электрон илмий-методик журнал ва Интернет портали fledu.uz ҳамкорлигида ўтказилди.

Замонавий илм-фаннинг энг долзарб илмий мавзулари, янги ўқув дастурлар, техник ва услубий ишланмаларга эътибор қаратилди.

[gallery-199]

Анжуманда таълим соҳаси, хусусан, чет тилларини ўқитиш соҳасидаги инновацион технологиялар, янги ўқув-услубий, техник имкониятлар, замонавий педагогика муаммолари, долзарб масалалари юзасидан фикрлашилди. Таълимнинг барча босқичларида немис тилини ўқитиш жараёнининг энг сўнгги тадқиқотлари, шунингдек, рақамли технологиялар соҳасидаги илғор хорижий ва миллий тажрибани жорий этиш натижалари ҳақида сўз юритилди.

Шуъбаларга бўлинган ҳолда олиб борилган анжуманда олий таълим тизимида DLL дастури, уни амалиётда қўллаш, натижа ва муаммолари таҳлил қилинди. Шунингдек, узлуксиз таълим, немис тили бўйича педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида замонавий дастурлар ва рақамли технологиялардан фойдаланишга эътибор қаратилди.

Б.Мелиқулова, ЎзА