Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли таълимга янгича ёндашув
15:55 / 2025-09-19

Наманган вилоятидаги IT Park резиденти бўлган “Algoritm” таълим марказида бугунги кунда 1200 нафардан ортиқ ёшларга замонавий касбларнинг веб дастурлаш, график дизайн, киберхавфсизлик ва сунъий интеллект йўналишлари бўйича таълим бериб келмоқда.

Битирувчиларнинг 300 нафардан ортиғи бугунги кунда иш билан таъминлангани ҳам таълим самарадорлигидан далолат. Таълим жараёнида интерактив курслар, мастер-класслар, менторли дастурлари ва халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқилган инновацион ёндашувлардан фойдаланилади. Бу эса ёшларнинг нафақат ички, балки халқаро меҳнат бозорида ҳам рақобатбардош мутахассис бўлиб етишишига хизмат қилади.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов наманганлик ёшлар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг қизиқишлари ва келажакдаги режалари билан фикр алмашди. Айниқса, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик йўналишлари бугунги кунда нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё бозорида долзарб ва стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Нигора Раҳмонова, ЎзА.