Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли таълим ва халқаро ҳамкорлик сари қадам
19:03 / 2025-09-12

Бугунги кунда бутун дунёда рақамли таълимга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Шу боис, ёшларни замонавий технологиялар билан таништириш, уларга халқаро тажрибани етказиш муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Шу мақсадда АҚШда бўлиб ўтаётган “Coursera Connect-2025” тадбири доирасида Ўзбекистон делегацияси Amazon, IBM, Google ва Cisco корпорациялари вакиллари билан учрашиб, рақамли таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигида ўтган музокараларда рақамли таълим йўналишида ёшларни АТ соҳасига жалб қилиш, АT экспорти имкониятларини ошириш, булутли технологиялар, сунъий интеллект ва маълумотлар таҳлили йўналишидаги қўшма ташаббуслар ҳамда кадрлар тайёрлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Томонлар Ўзбекистонда таълим лойиҳаларини жорий этиш ва уларни талабалар орасида тарғиб қилиш, халқаро сертификатларга эга бўлган ёшларни ушбу корпорацияларнинг минтақавий офисларида ишга жойлаштириш имкониятларини яратиш, Ўзбекистонда таълимга йўналтирилган филиаллар очиш ҳамда ҳамкорликда тадбирларни ташкил этиш бўйича келишувларга эришди.

Бу учрашувлар узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистоннинг глобал рақамли ва таълимий экотизимга чуқурроқ интеграцияси сари муҳим қадам бўлди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА