English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли соғлиқни сақлаш маркази ташкил этилди
18:00 / 2025-07-23

Соғлиқни сақлаш вазирлиги биносида Рақамли соғлиқни сақлаш маркази иш бошлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, ушбу инновацион тузилма тиббиёт тизимининг рақамли трансформацияси ва маълумотларга асосланган бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида ташкил этилди. 

Марказ барча даражадаги тиббий муассасалардан келган маълумотларни марказлашган ҳолда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда аналитик хизматлар кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, бу ерда соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча қарорлар объектив ахборотлар, илмий таҳлил ва прогнозлар асосида қабул қилинади. 

Қайд этиш лозимки, марказ илмий асосланганлик, маълумотларнинг ишончлилиги, шаффофлик, халқаро стандартларга мувофиқлик, инновацион ёндашув ва узлуксиз такомиллашув принциплари асосида фаолият юритади. 

Натижада реал вақт режимида кузатув, фавқулодда вазиятларда тезкор ечим, маълумотларни қисқа муддатда тўплаш, таҳлил қилиш, кундалик эпидемиологик вазият назорати ҳамда хавфларни прогноз қилиш имконияти яратилади. 

Марказнинг мақсади — аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш, касалликларни эрта аниқлаш, олдини олиш, тиббиёт тизимидаги харажатларни оптималлаштиришдан иборат. 

М.Қосимова тайёрлади, ЎзА