Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли мeдиада муҳаррирнинг роли
16:50 / 2025-10-10

Вазира Хусан қизи АБДЮЖАНОВА катта ўқитувчи Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Тошкент, Ўзбекистон

PDF шаклида юклаб олиш

Аннотация

Ушбу мақолада рақамли медиа муҳитида муҳаррирнинг ўрни, вазифалари ва уларнинг замонавий ахборот жамиятидаги аҳамияти таҳлил қилинган. Рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши анъанавий журналистикадаги муҳаррирлик вазифаларига жиддий ўзгаришлар олиб келди. Энди муҳаррир фақатгина матнни таҳрирлаш билан чекланмай, балки контентнинг рақамли платформаларга мослашуви, аудитория таҳлили, фактчекнинг самарадорлиги, ахборотнинг визуал шаклда тақдим этилиши ва тарқатилишини ҳам назорат қилади. Мақолада муҳаррирларнинг рақамли медиа контекстидаги кўникмалари ва рақамли этика мезонларига риоя қилиш каби жиҳатлар ҳам ёритилган. Шунингдек, рақамли муҳитда контент сифатини таъминлашда муҳаррирнинг марказий ролини белгиловчи омиллар таҳлил этилган. 

Таянч сўзлар: рақамли медиа, муҳаррир, контент, фактчек, рақамли журналистика, аудитория, этика.