Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Рақамли авлод қизлари” танлови ғолиблари тақдирланди
19:16 / 2026-01-09

Икки кун давомида “Рақамли авлод қизлари” танлови Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида мазкур танловда ғолиб бўлган иқтидорли қизларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Гулистон Кожабаева иштирок этиб, рақамли технологиялар соҳасида ўз салоҳиятини намойиш этган ғолиб қизларни муборакбод этди.

Таъкидланганидек, рақамли технологиялар ва инновациялар соҳасига қизиқувчи иқтидорли ўқувчи ва талабалар орасидан энг муносибларини аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур танлов 2021 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда.  “Рақамли авлод қизлари” танлови рақамли даврда аёллар етакчилигини қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим қадам бўлди.

[gallery-27040]

Танлов якунида 16-20 ёшлар тоифаси бўйича биринчи ўринни Қўнғирот тумани ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари Асал Тўраева ҳамда Шабнам Мансурова, иккинчи ўринни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Нукус филиали ўқувчиси Аксунгил Адилбекова, учинчи ўринни Нукус шаҳридаги 55-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари Динара Умирбекова ҳамда  Шаҳзода Халилиева, 21-30 ёш тоифаси бўйича биринчи ўринни Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали талабалари Шоҳида Қарлибаева ҳамда Венера Жолдасбаева, иккинчи ўринни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабаси Зилола Аллакова, учинчи ўринни Қўнғирот тумани 42-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Нуржамила Жўлмурзаевалар эгаллашди.

Тадбир якунида ғолибларга вазирлик томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.  

Довуд Абибуллаев,

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА мухбирлари