Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Рақамли авлод қизлари” республика танлови ўтказилмоқда.
Машғулот жараёнлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Ренессанс” болалар оромгоҳида бўлиб ўтмоқда.
Ушбу маърифий лойиҳа қизларнинг замонавий ахборот технологиялари бўйича билимларини янада ошириш, уларнинг илғор ғояларини қўллаб-қувватлаш, мазкур йўналишда қизларга рағбат беришда муҳим ўрин тутади.
[gallery-27962]
Айтиш керакки, “Рақамли авлод қизлари” республика танлови қизларнинг ахборот технологиялари бўйича салоҳиятини янада юксалтиришда янги истиқболларни очмоқда. Жумладан, ушбу маърифий лойиҳанинг 2025 йилги фаол иштирокчиси – Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Дилафрузхон Собирова жорий йилда давлатимиз раҳбари қарорига кўра, бир гуруҳ истеъдодли қизлар сафида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди.
Бу йил ўтказилаётган “Рақамли авлод қизлари” республика танлови доирасида малакали мутахассислар, олимлар, педагоглар, экспертлар иштирокида қизиқарли машғулотлар, маҳорат дарслари ўтказилаяпти. Шу билан бирга, иштирокчилар тайёрлаган лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.
Н.Усмонова, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА