Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Raqamli avlod qizlari-2021” форуми ўтказилди
13:07 / 2021-03-10

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан қизларнинг ахборот технологиялари соҳасига қизиқишини ошириш, иштирокини рағбатлантириш, таълимни тарғиб қилиш ҳамда етакчилик қобилиятини ривожлантириш мақсадида “Raqamli avlod qizlari-2021” форуми ўтказилди.

Дастлаб, форумда қатнашиш истагини билдирган 1 минг 241 нафар қиздан 45 нафари икки босқичли саралаш асосида танлаб олинди. Бунда уларнинг билим ва тажрибаси, жамоада ишлаш қобилияти, ташаббускорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

3 кун давомида иштирокчиларга малакали менторлардан веб-дастурлаш, график дизайн, лойиҳаларни бошқариш йўналишларида билим берилди. Гуруҳларга бўлинган ҳолда таълим, тиббиёт, туризм соҳаларида маълум ижтимоий муаммо ечимига йўналтирилган лойиҳа ишлаб чиқилди.

Форум ёпилишига бағишлаб ташкил этилган тантанали маросимда 15 жамоанинг лойиҳалари ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилди. Даун синдромли болаларнинг умумий таълим олишига йўналтирилган “Порла” ижтимоий лойиҳасининг мобиль иловаси тақдимоти кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Тадбир сўнгида энг долзарб ва инновацион, деб топилган лойиҳалар рағбатлантирилди.

[gallery-1477]

Моҳигул Қосимова,

Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА