French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Рақамли авлод IT Fest” лойиҳаси кибер истеъдодларни ўз атрофида бирлаштирди
17:03 / 2023-11-29

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан шу йилнинг 28 ноябрь – 2 декабрь кунлари “Рақамли авлод IT Fest” тадбири ўтказилмоқда.

Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад юртимизда IT соҳасига қизиққан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг инновацион ғояларини рағбатлантириш ва муносиб тақдирлашдан иборатдир.  

DG Contest – ушбу кибер мусобақа мамлакатимиз ёшларига дастурлаш бўйича билим ва маҳоратини синаб кўриш учун имконият саналади. Тадбир аввалида иштирокчилар online.raqamliavlod.uz сайти орқали рўйхатдан ўтди. Мусобақанинг онлайн саралаш босқичи 22 ноябрда бўлиб ўтди. Унда энг яхши натижаларни қўлга киритган 15 нафар иштирокчи финал босқичида қатнашди.  

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабида робо футбол, робо сумо ва фойдали ихтиролар бўйича республика мусобақалари бўлиб ўтди.  

Hackathon йўналишида  30 ноябрь куни республика бўйлаб ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ўз инновацион эко лойиҳаларини тақдим этади. Ушбу йўналишда энг яхши лойиҳа муаллифлари ташкилотчилар томонидан тақдирланади.  

[gallery-14820]

2 декабрь куни Microsoft компаниясининг расмий IT конференцияси  – Microsoft Community Conf 2023 Uzbekistan бўлиб ўтади. Унда халқаро ва маҳаллий иштирокчилар томонидан маҳорат дарслари ташкил этилиб, дастурлардаги янги технологиялар муҳокама этилади. Айтиш керакки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Рақамли авлод IT Fest” лойиҳаси ахборот технологиялари йўналишида фаол изланаётган мактаб ўқувчиларини бир майдонда бирлаштиришда муҳим маърифий майдон бўлиб хизмат қилмоқда.  

Н.Усмонова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА