English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли активлар соҳасидаги тажрибалар муҳокама қилинди
10:33 / 2025-11-19

Бугунги кунда рақамлаштириш жараёни ҳаётимизнинг барча жабҳасига жадаллик билан кириб бормоқда. Бу амалиётда қулайлик яратиши баробарида киберхавфсизликни таъминлаш зарурлигини ҳам тақозо этади.

ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар кенгаши, Тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Санкт-Петербург давлат университети Тошкент филиали ҳамкорлигида рақамли валюталар, криптоактивлар ва виртуал активларни тартибга солиш масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий давра суҳбати ўтказилди.  

Мулоқотда рақамли валюталарнинг моҳияти, криптоактивлар айланмаси ва Марказий банк рақамли валюталарининг жаҳон амалиётидаги ўрни ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда виртуал активлар бозорини тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари — лицензиялаш, киберхавфсизликка қўйиладиган талаблар, виртуал активлардан инвестицион мақсадда фойдаланиш тамойиллари каби масалалар муҳокама қилинди.  

Россия тажрибаси, хусусан, рақамли молиявий активлар тўғрисидаги қонун ва рақамли рубль пилот лойиҳаси бўйича амалий маълумотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Тадбирда рақамли активлар соҳасидаги ҳуқуқий базани такомиллаштириш, давлат-хусусий ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда ёшлар ўртасида рақамли молия бўйича маърифий ишларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.  

Ушбу мулоқот икки давлат мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш, рақамли иқтисодиётни самарали ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.

М.Комилова,

ЎзА