Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамлаштириш ва сунъий интеллект партиялар фаолиятига ҳам кенг жорий қилинмоқда
17:13 / 2025-10-29

Маълумки, шу йил 21 октябрь куни Президентимиз раислигида давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, рақамлаштириш ва сунъий интеллект йўналишидаги қатор вазифалар белгилаб берилди.

Таъкидлаш лозим, бугунги кунда барча соҳаларда рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу жумладан, сиёсий пртиялар фаолиятида ҳам бу жараёнлар изчил олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан партия тизимида иш самарадорлигини ошириш ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида рақамлаштириш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Партия Марказий Кенгашида партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев иштирокида рақамлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, партия тизимидаги рақамлаштириш жараёнларига сунъий интеллект имкониятларини ҳам жорий қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Қайд этилганидек, дастлабки жараёнда атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган фуқаролар учун уйдан чиқмаган ҳолда партияга аъзо бўлиш, ҳудудлар кесимида аниқ ва ишончли маълумотларга асосланган таҳлиллар олиб бориш каби бир қатор қулайликлар яратилган эди.

Эндиликда бу тизим янада такомиллаштирилиб, бир қатор қўшимча имкониятлар яратилди. Жумладан, фуқаро партияга аъзо бўлган заҳоти тасдиқ СМС хабарномаси орқали бу ҳақда маълумотга эга бўладилар. Партия томонидан режалаштираётган тадбирлар ҳақида ҳудудлар кесимида эслатма (СМС хабар орқали) юбориш мумкин.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида партия аъзоларининг сифат таркиби ва сони ҳақида доимий ахборотга эга бўлиб бориш мумкин. Партия сафига қўшилган янги аъзолар партия гувоҳномасини сайт орқали тўғридан-тўғри олиш имкониятига эга бўлади.

Иш жараёнини рақамлаштириш ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш борасидаги ишлар мунтазам такомиллаштириб борилади. Бу эса ҳам партия фаолиятига, ҳам унинг аъзолари ва электорати вакилларига қулайликлар яратади. 

М.Комилова, ЎзА