Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамлаштириш даврида оммавий ахборот воситалари эркинлиги
17:20 / 2023-07-10

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда “Рақамлаштириш даврида оммавий ахборот воситалари эркинлиги” мавзусида давра суҳбатини ташкил этди.

Давра суҳбати доирасида иштирокчилар журналистика соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланиш имкониятлари ва бу борада юзага келадиган хавфларни таҳлил қилди.  

Маълумки, бугунги кунда сунъий интеллект, рақамлаштириш жамият ҳаётига фаол кириб келмоқда. Соҳа ривожини бу икки жабҳаларсиз тасаввур этиш мумкин бўлмай қолди.  

Давра суҳбатининг асосий хулосаларидан бири шу бўлдики,  журналистикада сунъий интеллектдан фойдаланишда, жумладан, фактларни текширишда шаффофлик ва жавобгарлик муҳимдир.  

Экспертлар фикрича, журналистиканинг ишончлилиги, аниқлиги ва мустақиллигини таъминлаш йўлида сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш, ўз навбатида автоматлаштириш ва инсон роли ўртасидаги мувозанатни талаб қилади.  

Давра суҳбати якуни бўйича тегишли таклиф ва хулосалар билдирилди.  

Н.Усмонова, ЎзА