French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамлашаётган Қўқон ва унинг IT рarkлари
11:18 / 2025-11-27

Бугунги кунда Қўқон ёшлари келажак ҳаёти лойиҳалари билан нафас олмоқда. Бу, шубҳасиз, замон талаби.

Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов таълим муассасалари масъуллари иштирокида бўлиб ўтган мулоқот чоғида "Silk Road Profeshnls" компанияси раҳбари Джеймс Венгар билан ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, бу борадаги ишлар юзасидан "йўл харитаси" ишлаб чиқишга келишиб олди.

Сўнгра Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британиядан келган мутахассислар ҳамроҳлигида Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган ўқув марказларидаги ахборот технологияларига ўқитиш сифат самарадорлигини ўргандилар. Мулоқот чоғида Джеймс Венгер дастурлашга ўқитиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўқув маркази билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатди.

Бу саъй-ҳаракат замирида давлат раҳбарининг ташаббуси билан меҳнат бозорида талаб энг юқори бўлган ва, ҳеч шубҳасиз, эртанги кун касбларига ўқитиш учун ёшларга шарт-шароит яратиш турибди.

Аслида Қўқон университетида америкалик мутахассислар ҳозирдан талабаларни ахборот технологияларига ўқитишда иштирок эта бошладилар. Аммо Президент қарори билан ташкил этилган IT рark айниқса ёшларнинг энг севимли илм масканига айланди.

– Ёшлар компьютер саводхонлигини ошириш, дастурлаш, компьютер графикаси, дизайн йўналишида ўқишмоқда, – дейди Қўқон шаҳри IT рark раҳбари Алишер Алланазаров. – Бундан ташқари, инглиз тили ҳам ўқитиляпти. Ҳозир бу ерда 200 дан ортиқ ўқувчи бор. Яна қўшимча логистика йўналиши бўйича ҳам таълим беришни жорий қиляпмиз.

– Бу ерга келганимга уч ой бўлди, – дейди 7-синф ўқувчиси Абдуллоҳ Акрамов. – Лекин жуда кўп нарсалар– телеграм бот яратиш, веб сайт саҳифа очиш ва бошқаларни ўргандим. Келажакда дастурчи бўлмоқчиман.

Қўқондаги IT parkнинг яна бир ўзига хос хусусияти бор. Аниқроғи, янги тажриба дейиш мумкин.

– Хорижий компаниялар учун офис бинолар бепул ажратиляпти. Йил давомида бемалол фойдаланишлари мумкин. 20 та иш ўрни яратса, иш жиҳозлари, масалан компьютерлар билан таъминлаш имтиёзи ҳам бор. Фақат улар IT park резиденти бўлиб рўйхатдан ўтиши керак, – дейди Алишер Алланазаров. –Америкада Жеймс Венгирнинг аутсорсинг компанияси бор. Улар келиб биздаги шароитлар билан танишди. 2026 йил бошидан шу ерда фаолият олиб боришади. Бунга келишдик.

Бу каби ташаббус ва амалий ишлар Қўқоннинг IT соҳасидаги экспорт салоҳиятини юксалтиришга қаратилган.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/RA9Byft1NOU?si=h8jWm2oqCkXWxHai" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов,

Элёр Олимов(видео,сурат), ЎзА