French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамлар мос келмади
07:57 / 2024-05-22

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона пости орқали хорижий давлатдан импорт тариқасида кириб келган юклар ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилган вақтда автотарози кўрсаткичларидаги рақамлар божхона юк декларациясидагига мос келмади.

Аниқланган тафовутга ойдинлик киритиш мақсадида амалга оширилган божхона кўриги тегишли ҳужжатларда кўрсатилмаган ортиқча товарлар мавжудлигини тасдиқлади.  

Натижада божхона юк декларациясида кўрсатилгандан ортиқча бўлган 140 миллион сўмлик товар моддий бойликлари қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақловга олинди.  

Ҳолат юзасидан айни дамда божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири