English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рапирачилар Марказий Осиё очиқ чемпионатида рақобатлашди
09:55 / 2023-12-19

Пойтахтимиздаги “Пахтакор” қиличбозлик залида қиличбозликнинг рапира тури буйича 2010-2012 йилларда туғилган ва ундан кичик ёш тоифасидаги ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида Марказий Осиё очиқ чемпионатининг яккалик баҳслари ўтказилди.

Яккалик баҳсларининг 2012 йилда туғилган (ўғил болалар, қизлар) ва ундан кичик ёшдаги қиличбозлар ўртасидаги беллашувларда Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ёш қиличбозлари ўзларини кўрсатди ва медаллар учун кураш ушбу давлат вакиллари ўртасида бўлиб ўтди. 

Жумладан, ўғил болалар ўртасида БАА вакили Омар Алкенди олтин медални қўлга киритган бўлса, қозоғистонлик Махамат Абдихон ва Султон Хайрулла иккинчи ҳамда учинчи ўринни эгаллади. Ушбу тоифада ҳамюртимиз Ислом Шайхов бронза медалини қўлга киритди. Қизлар баҳсида Инжу Сатимбек барча рақибларини енгиб, олтин медални Қозоғистонга олиб кетадиган бўлди. Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Ульяна Кузикова кумуш, Раяна Тошимова бронза медалига эга бўлди. Яна бир қозоғистонлик қиличбоз Тея Мавжуд шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. 

Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида “U-13" тоифасидаги ўғил-қизлар яккалик баҳсларида ҳам рақобатлашади. Шунингдек, иккала ёш тоифасида жамоавий беллашувлар ҳам бўлиб ўтади. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА