Рапирачилар баҳси қизғин ўтди
Тошкент шаҳрида қиличбозлик бўйича ўтказилаётган Марказий Осиё чемпионати доирасида рапира йўналишидаги жамоавий беллашувлар ташкил этилди.
Мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида Иброҳим Назриев, Глеб Праведний, ака-ука Муҳаммадамин ҳамда Муҳаммадзиё Шукуржоновлардан иборат “National Club” жамоаси (Ўзбекистон) олтин медални қўлга киритди. Ушбу йўналишда Фарғона ва Тошкент жамоалари шоҳсупага кўтарилди.
Қизлар орасидаги жамоавий беллашувларда Қозоғистон – 1 жамоаси чемпионга айланган бўлса, “National Club” ва Тошкент – 1 жамоалари ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, бугун ва эртага мусобақа доирасида сабля бўйича беллашувлар ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА