Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рапид шахматда кимлар ғолиб чиқди?
14:38 / 2026-02-24

Наманган вилоятида спортнинг бошқа турларига қараганда бироз сусайиб қолган шахматга алоҳида эътибор қаратилиб, оммавийлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази” шахмат клубида ташкил этилган рапид мусобақаси ҳам шахмат спорт турини янада кенгроқ тарғиб қилиш, ҳаваскор ва ёш шахматчиларнинг маҳоратини оширишга қаратилди.

Мусобақада Наманган шаҳри, Давлатобод, Янги Наманган, Косонсой, Поп, Чуст, Янгиқўрғон ва Тўрақўрғон туманларидан келган етти ёшдан 70 ёшгача бўлган қарийб 70 га яқин “ақл- идрок” эгалари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу турнир нафақат спортчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, балки турли ёшдаги шахмат ихлосмандларини бир майдонга жамлаб, тажриба алмашиш имкониятини ҳам берди.

Қизғин ва муросасиз рақобатга бой тарзда кечган мусобақа якунларига кўра, эркаклар (ўсмирлар) ўртасида Наманган шаҳри вакили Абдусамад Дадабоевга тенг келадиган рақиб топилмади. Аёллар ўртасидаги баҳсларда Чуст тумани спортчиси Дилдора Юнусованинг қўли баланд келди. Шунингдек, 8, 10 ва 12 ёш тоифаларидаги ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида ҳам ғолиблар аниқланди.

Мусобақанинг барча фаол иштирокчилари вилоят ҳокимлиги, вилоят шахмат федерацияси, вилоят ёшлар ва спорт ишлари бошқармалари томонидан диплом, пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА