French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Рангларга бурканган ўлкам": 70 га яқин картиналар намойиши
16:02 / 2025-06-23

Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида рассом Ботирали Умаровнинг "Рангларга бурканган ўлкам" номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда ижодкорнинг 70 га яқин картиналари намойиш этилмоқда.

Рассомлар томонидан кичик ҳажмдаги манзаралар тасвирланган этюдлар томошабинларнинг эътиборини ўзига тортиши табиий.  

Ботирали Умаров ҳам ўз мўйқаламида дунёни бир жойга жамлаган ижодкорлардан бири ҳисобланади. Унинг ижодида тарихий жанрлар ва манзара асосий ўрин эгаллайди. Жумладан, ижодкорнинг “Қиёмат” асари Чингиз Айтматовнинг асари асосида ишланган.  

“Улоқ” номли асарларида эса халқимизнинг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қадимий анъаналарининг замонавий кўриниши тасвирланган. Рассомнинг кўплаб асарлари ўзининг кўп қирралиги, маънога тўйингани билан мухлисларнинг юрагидан жой олган.  

Кўргазма жорий йилнинг 29 июнигача давом этади.  

Гулноза Бобоева, ЎзА