Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рангларда инсоний туйғулар ифодаси
17:29 / 2023-04-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Ўзбекистон халқ рассоми, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Бердақ номидаги давлат мукофоти соҳиби, академик Жоллибой Изентаев таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ж. Изентаевнинг ҳаёти ва ижодига назар солиб, рассом яратган ранг-тасвир асарларида инсоний туйғулар ўзига хос услубда намоён бўлгани ва улар асрлару замонлар оша бадиий қимматини йўқотмаслигини эътироф этдилар. Рассомнинг миллий санъатимизга қўшган ҳиссаси беқиёс экани ҳамда у босиб ўтган йўл ёш авлод учун ибрат мактаби бўлиши алоҳида таъкидланди.  

[gallery-11539]

Меҳмонларда ушбу мактаб-интернатининг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазма катта таассурот қолдирди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА