Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рангларда акс этган баҳор
11:17 / 2023-03-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон давлат санъат музейида “Рангларда – баҳор” номли кўргазма очилди.

[gallery-11075]

Кўргазмада музей фондида сақланаётган йигирмадан ортиқ ранг-тасвир асарлари ўрин олган. Эътиборлиси, ушбу асарлар музей фондидан илк маротаба омма эътиборига ҳавола этилмоқда. Бу кўргазманинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, унда ўзбек миллий рассомчилиги уч даврга бўлинган ҳолда акс эттирилган. Яъни биринчи залда классик рассомларнинг асарлари ўрин олган бўлса, кейинги залда ўтган асрнинг 60-70-йилларда ном қозонган В. Уфимцев, Н. Карахан, Р. Аҳмедов, Р.Темировларнинг ижод намуналари жойлаштирилган. Учинчи залда эса бугунги кунда таниқли рассомларимиздан Ж. Умарбеков, М. Кагаров, Х. Зиёхонов, Акмал Нур каби ижодкорларнинг сара асарлари ўрин олган.

Ушбу кўргазмага ташриф буюрган томошабин айнан ўзбек ранг-тасвир санъатининг турли даврлардаги ривожланиш босқичларини кўриш имконига эга бўлади.

Кўргазма 17 апрелга қадар намойиш этилади.

 

 

Носиржон ҲАЙДАРОВ(сурат),ЎзА