Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида “Ранглар жилосида – она диёр” расмлар танловининг Республика босқичи иштирокчилари асарлари кўргазмасининг очилиши ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда кўргазмага тақдим этилган асарларнинг кўриниши, сифати, мазмун-моҳияти ва тасвирлар тарихининг қизиқарлилигига қараб ғолиблар эълон қилинди.


Хусусан, 7 ёшдан 13 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар ўртасида 1-ўринга Жиззах вилоятидан Моҳирўй Хидирова лойиқ кўрилди. 2-ўрин жиззахлик Фарзона Жуманазарова ва 3-ўрин ҳам жиззахлик ёш ижодкор Самира Холиқовага насиб қилди.
14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар ўртасида 1-ўринга бухоролик Феруза Нуруллаева сазовор бўлди. 2-ўринни Тошкент шаҳри вакили Муслима Қобилова ва 3-ўринни Қашқадарё вилоятидан Ширин Содиқова эгаллади.


18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар ўртасида эса 1-ўрин Тошкент шаҳридан Карина Умарова, 2-ўрин Тошкент вилоятидан Сабрина Ўрмонова ҳамда 3-ўрин Тошкент вилоятидан Омина Тожибоевага насиб этди.
“Ранглар жилосида – она диёр” расмлар танловининг ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Республика босқичи иштирокчиларининг барчасига сертификатлар топширилди.
Кўргазма 20 сентябргача давом этади.
Гулноза Бобоева, ЎзА