English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ramoji film city» - дунёдаги энг катта кино шаҳар
11:09 / 2024-12-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Дунёдаги энг катта кино шаҳар сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган «Ramoji film city» Ҳиндистоннинг Телангана штати Ҳайдаробод шаҳрида жойлашган.  

1996 йилда мамлакатнинг йирик бизнесмени, медиа магнати Рамоджи Рао томонидан асос солинган 800 гектарлик шаҳар туризм маскани ҳамдир. Мафтункор боғлар, табиат гўзаллиги билан уйғун бунёдкорликларни кўргани бу ерга бир йилда икки миллионга яқин сайёҳ келади.

Кино шаҳрида 500 та тасвирга олиш майдончаси,  50 та павильон, табиий ва хай-тек тасвир майдон-лабораториялари мавжуд. Улкан кино шаҳар инфраструктурасидан махсус буюртма бериб яратилган макетлар, тайёр декорациялар, бутун бошли қишлоғу шаҳар, ҳатто  аэропорт ва шифохонанинг аниқ нусхалари, сунъий шаршаралар, ибодатхоналар, черков ва масжид, сарой ва мажмуалар бор. Бундан ташқари туристлар учун меҳмонхоналар, ресторанлар, умумий овқатланиш шохобчалари ҳам барпо этилган.

[gallery-21084]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА