Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
12:43 / 2022-04-22

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Вақф” хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Маълум қилинишича, ижтимоий кўмакка муҳтож, ночор фуқаролар шунингдек, боқувчиси йўқ оила ҳамда ногиронлиги бор бўлган аҳоли вакилларини моддий қўллаб қувватлаш ва уларни зарурий озиқ-овқатлар билан таъминлашга эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, “Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида республикамиз бўйлаб мингга яқин хонадонларга 210 миллион 380 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий кўмакка муҳтож хонадонлар ва ногиронлиги бор бўлган аҳоли вакилларидан 128 нафарига 149 миллион 300 минг сўмлик пул маблағлари  ажратилган.

Рамазон ойининг учинчи ҳафтасида республикамиз бўйлаб тўрт ярим мингга яқин хонадонларга 918 миллион 270 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган. Шунингдек, моддий кўмакка муҳтож 423  нафар шахсга эса 570 миллион 950 минг сўмлик пул маблағлари хайрия қилинди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА