Рамазон ойида хайрия ишлари амалга оширилмоқда
«Majid Al Futtaim» эгалик қиладиган ва бошқарадиган «Carrefour» супермаркетлар тармоғи ўзининг 2021 йилги "Биргаликда Баҳам Кўрамиз" шиори остида хайрия акциясини амалга оширди.
Мазкур кампания доирасида «Carrefour Uzbekistan» «Эзгу Aмал» хайрия фонди билан ҳамкорликда ушбу муқаддас ойда муҳтож оилаларга хайрия ёрдамини кўрсатмоқда.
Хайрия акциясига Тошкент шаҳридаги кам таъминланган оилалар ва имконияти чекланган инсонлар қамраб олинган бўлиб, уларга энг зарур маҳсулотлардан иборат 100 та Рамазон қутиси тухфа этилди.
– Рамазон ойи – муҳтожларга ёрдам бериш, саховат кўрсатиш ойидир. Бу ҳамкорлик ҳам ўз навбатида компаниянинг имкон қадар кўпроқ одамларга нафақат муқаддас ой давомида, балки бутун йил давомида ёрдам бериш вазифасини юклайди дейди супермаркет Коммуникациялар менеджери Дилфуза Рўзметова.
Нозимбек Мардонов, ЎзА