Рамазон ойида муҳтож, боқувчиси йўқ аҳолига кўмаклашиш ишлари давом этмоқда
АОКАда ўтказилган брифингда “Вақф” хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров Рамазон ойининг биринчи ҳафтасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Халқимиз Рамазон ойида савобли ишларга одатдагидан кўра кўпроқ эътибор қаратиб, жамиятдаги муҳтож, боқувчиси йўқ ҳамюртларимизга ёрдам қўлини чўзиб, уларнинг қалбларига қувонч улашишга интиладилар. “Вақф” фонди ҳам ушбу муборак ойда ўз хайрия лойиҳалари кўламини янада кенгайтириш мақсадида режали тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, “Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида ўтган ҳафта давомида республикамиз бўйлаб 320 та оилага 51 миллион 810 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий кўмакка муҳтож 44 нафар фуқарога 53 миллион 600 минг сўмлик пул маблағлари ҳамда 500 ортиқ ҳамюртларимиз учун ифторлик дастурхонлари ёзилди.
Ш.Маматуропова,
ЎзА