Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рамазон ойида кексалар ҳолидан хабар олинди
16:47 / 2026-03-05

Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар "Нуроний" жамғармаси ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда давлатимиз раҳбарининг муборак Рамазон ойига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб ўтказиш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор хайрли тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, пойтахтда истиқомат қилаётган 30 нафар уруш қатнашчиси ҳамда 24 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фронт орти қатнашчисига озиқ-овқат маҳсулоти ва пул маблағи берилди. Уларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш мақсадида хонадонларига ташриф буюрилиб, табриклар йўлланди.

Жумладан, Мирзо Улуғбек тумани "Улуғбек" шаҳарчасида истиқомат қилувчи 106 ёшли Қундуз Усаметова ҳамда Пастки юз маҳалласида яшовчи 107 ёшли Тўхтажон Шерматова хонадонига ташриф буюриб, улар билан суҳбатлашилди.

Шунингдек, барча туманларда кекса инсонлар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА