Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рамазон ойида эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланмоқда
11:40 / 2026-02-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Рамазон ойи муносабати билан мамлакатимизда эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари амалга оширилмоқда. Тегишли тартибга мувофиқ, муҳтож фуқароларга 1 миллион 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилмоқда.

Сурхондарё вилоятида ҳам мазкур тадбир доирасида 70 мингга яқин оилага моддий кўмак етказилиши режалаштирилган. Жойларда ёрдамни манзилли ва шаффоф тарзда тақдим этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

[gallery-27832]

Мазкур ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро меҳр-мурувват муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган (сурат),ЎзА