Рамазон ойида эҳсон пулларини ўзлаштирган шахс қўлга олинди
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Рамазон ойида киберфирибгарликнинг янги ҳолатини фош қилди.
Бухоро вилоятида яшовчи 2004 йилда туғилган шахс (М.Д.) инстаграмда бемор болалар номидан жойлаштирилган эҳсон видеоларини қайта ишлаб, банк карта рақамларини ўзгартирган.
Фуқаролардан тушган пулларни ўзлаштирган шахс 2025 йил октябридан фош этилгунга қадар онасига тегишли картага 2 мингга яқин транзакция орқали жами 161 миллион сўм маблағни қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов давом этмоқда.
Ҳамроз Баянов, ЎзА