Мамлакатимизнинг барча шаҳару қишлоқларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Рамазон — меҳр-мурувват. аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида ҳар хил тадбирлар ўтказилмоқда.
Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, кексаларга ҳурмат кўрсатиш азалий қадрият ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлардаги ҳудудий бошқармаларда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган нуронийлар ҳолидан хабар олинди. Муборак Рамазон ойи муносабати билан уларга Қўмита раҳбариятининг байрам табриги етказилиб, Рамазон туҳфалари топширилди.

Фахрий устозлар ўзларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун самимий миннатдорчилик билдирдилар. Улар мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган халқпарвар сиёсатни юксак баҳоладилар. Шу билан бирга юртимизда тинчлик ва барқарорлик бўлишини тиладилар. Халқимиз фаровонлиги учун эзгу тилаклар билдирдилар. Қадриятларимизни асрашга қаратилган бундай меҳр-оқибат тадбирлари Рамазон ойи давомида изчил давом эттирилади.

Н. Раҳмонова, ЎзА